ГУБЕРНАТОР – қатор давлатларда ҳудудий бирликларда сайланадиган ёки тайинланадиган юқори маъмурий шахс. Қоидага кўра, Г. федерация штатлари ва б. субъектларида ижро этувчи ҳокимиятга бошчилик қилади, аммо ш. бошқармасига ҳам бошчилик қилиши мумкин. Кейинги й.ларда Г. атамаси РФнинг айрим субъектларида маъмурият бошлиқларини ифодалайди. (муал. – С.Хидиров)