Yangi hujjatlar

ГУВОҲНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

ГУВОҲНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ – гувоҳ: сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад этиш; кўрсатувларини ўз қўли б-н ёзиб бериш; сўроқ баённомаси б-н танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоялаш ва суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ва суд ажрими устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир.

Гувоҳ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; иш бўйича ўзига маълум ҳамма нарса ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши; иш бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни сўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.

Гувоҳ узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ЖПКнинг 261, 264-м.да назарда тутилган тартибда мажбурий равишда олиб келиниши мумкин. Гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортганлик, шунингдек, билатуриб ёлғон кўрсатув берганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. (муал. – Г.Тўлаганова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига