Yangi hujjatlar

БЮДЖЕТ СЎРОВИ

БЮДЖЕТ СЎРОВИ – бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров. ЎзР Молия вазирлиги ҳар й. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия й.ига: тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари лойиҳаларини тайёрлаш учун – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимларига, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга; бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун – республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга б.с. юборади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимлари б.с. олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилади. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент ш. молия органлари тегишли қарорлар қабул қилинганидан кейин уч кунлик муддат ичида: тегишли бюджетлар лойиҳаларини тайёрлаши учун – туман ва ш. ҳокимларига; Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан бюджет маблағлари олишга буюртмалар тузиш учун – Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент ш. бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга б.с. юборади. Вилоятга бўйсунадиган ш.ларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибига кирувчи туманларнинг ҳамда ш.лар таркибига кирувчи туманларнинг ҳокимлари б.с. олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, бу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилади. Туман ва ш. ҳокимликларининг молия органлари ушбу м.нинг тўртинчи қисмида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан кейин уч кунлик муддат ичида туманлар ва ш.ларнинг бюджетларидан бюджет маблағлари олиш учун асосланган буюртмалар тузиш учун – шу туман ва ш. бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларга б.с. юборади. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар олиш учун бериладиган буюртма шакли ва уни тузиш тартиби ЎзР Молия вазирлиги томонидан белгиланади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига