Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ

ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ – жиноят иши бўйича судланувчига қўйилган айбни судда давлат номидан қўллаб–қувватлайдиган прокурор. Д.а. амалдаги қонунларнинг талабларига ва ишнинг барча ҳолатларини эътиборга олишга асосланган ўз ишончига амал қилади. Д.а. далилларни текширишда иштирок этади, ЖКнинг нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади. Д.а. суд тергови натижалари асосида судланувчига қўйилган айбловнинг мазмунини ўзгартириш ёки айбловдан воз кечиш сабаблари хусусидаги фикрини судга ёзма равишда тақдим этиши шарт. Башарти фуқароларнинг ҳуқуқларини ва жамият манфаатларини муҳофаза этиш мақсадлари талаб қилса, Д.а. даъво қўзғатувчи ёки жабрланувчи томонидан қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлайди. ЎзРда прокурорнинг суд муҳокамасида иштироки ЖПК ва Прокуратура тўғрисида қонун (янги таҳрири – 2001 й. 29 авг.) б-н белгиланади (яна қ.: Айблов, Хусусий айблов). (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига