Yangi hujjatlar

БЮДЖЕТ ТИЗИМИ

БЮДЖЕТ ТИЗИМИ – давлат, маъмурий ҳудуд, баъзи муассасалар бюджетларининг иқтисодий муносабатлар ва ҳуқуқий меъёрларга асосланган мажмуи. Б.т. турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Молия й.ига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш ЎзРнинг миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. Б.т. қуйидаги асосий принципларга асосланади: бюджет таснифи тизими, ҳисоб–бюджет ҳужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги; бюджет тузилишининг ЎзР маъмурий–ҳудудий тузилишига мувофиқлиги; турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги; Давлат бюджети баланслилиги; давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатларини йўналишлари бўйича режалаштириш; Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағ доирасида сарфлаш; барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига