БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР – тегишли бюджетлар ва харажатлар сметаларидан тасдиқланган параметрлар доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган бюджет ташкилотлари, корхоналар ва хўжалик ташкилотлари раҳбарлари ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар. Уларга тегишли бюджетлар ва харажатлар сметаларида тасдиқланган параметрлар доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган. Ўзларига берилган ваколат доирасига кўра б.а.м.т.: бюджетдан ажратиладиган маблағларни бош тақсимловчилари ва қуйи тақсимловчиларига бўлинади. (муал. – Ф.Исаева)