ДАВЛАТ БОЖИ – амалга оширилган қатор хизматлар (суд томонидан даъво аризалари ва б. ҳужжатларнинг қабул қилиниши, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, қатор ҳужжатларни бериш ва б.) учун, шунингдек, махсус ҳуқуқни берганлик учун ундирилади. Қонун ҳужжатларида божларнинг учта тури ажратилган: давлат божи, божхона тўлови ва рўйхатга олиш божи.
ЎзР бутун ҳудудида амал қиладиган ҳамда юридик аҳамиятга эга бўладиган ҳаракатлар содир этиш ёхуд ваколатли органлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳужжатларини берганлиги учун олдиндан тўлов.
Судларга даъво аризалари, давлат органлари ва мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятлар, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича аризалар, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан кассация тартибида шикоятлар ва назорат тартибида протест келтириш тўғрисида аризалар берганлик учун, шунингдек, судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхалари берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. (муал. – Л.Хван)