Yangi hujjatlar

ДАЪВО

ДАЪВО – ўз ҳақ–ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида суд орқали ёки бошқа усуллар б-н қўйилган талаб. Ҳар бир д.нинг ўзига хос хусусиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, бир д.нинг иккинчи д.дан ажратиш мақсадида д.лар икки таркибий қисмга: д. предмети (талаб қилинаётган нарса) га ва д. асосига бўлинади. Д. турлари д.гарнинг қандай мақсадни кўзлашига, нима тўғрисида қарор чиқарилишини суддан илтимос қилишига қараб д.лар икки турга: ундириш (олиб бериш) ва тан олиш тўғрисидаги д.ларга бўлинади. Д. жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Д. ўз моҳияти жиҳатидан Фуқаролик процессуал ҳуқуқининг марказий ва ўта мураккаб бўлган и-тларидан бирини ташкил қилади. Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқини ёки қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидир. Шахснинг ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қонунда белгилаб қўйилган судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечишлари ҳақиқий ҳисобланмайди. Д.ли ишлар бўйича судда иш қўзғатиш асосларидан бири бўлган д.гарнинг д. аризаси бир вақтнинг ўзида шахсларнинг бузилган субъектив моддий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судда ҳимоя қилишнинг бирдан–бир процессуал воситаси ҳисобланади. Д. ишлари бўйича судга д. аризалари маъмурий–ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича эса тегишли бўлишига қараб шикоят ва аризалар топширилади. (муал. – З.Эсанова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига