Yangi hujjatlar

ДАЪВО АРИЗАСИ

ДАЪВО АРИЗАСИ – судда фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ёзма шаклда берилган ариза. Д.а.да қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) даъвогарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг қаерда жойлашганлиги, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили; 3) жавобгарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), яшаш жойи ёки агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг қаерда жойлашганлиги; 4) даъвогарнинг талаби; 5) агар даъвони баҳолаш лозим бўлса, унинг баҳоси; 6) даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар; 7) аризага илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати.  Д.а. даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки унинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун б-н қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризаларда, шу м.да санаб ўтилган маълумотлардан ташқари, ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахснинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили кўрсатилиши лозим. (муал. – З.Эсанова)

 

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига