ДОИМИЙ ТАРБИЯДА БЎЛГАНЛАРНИНГ ЎЗ ТАРБИЯЧИЛАРИГА ТАЪМИНОТ БЕРИШ МАЖБУРЯТИ – меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эри ёки хотини (собиқ эри ёк хотини) ёки вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаган ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмайдиган, амалда уларни тарбиялаганларга таъминот бериш мажбурияти уларнинг доимий тарбияси ва таъминотида бўлган шахслар зиммасига юклатилиш мумкин. Бундай мажбурият васийликда (ҳомийликда) турган шахслар зиммасига юклатилмайди. (муал. – Ш.Юлдошева)