ЕР СЕРВИТУТИ – ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш, қўшни, чегарадош бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи. Сервитутни ер мулкдори, фойдаланувчиси ёки ижарачи эгалигида бўлган ер участкаларидан пиёда ўтиш, электр, алоқа линиялари ўтказиш, сув олиб ўтиш ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланишдан иборат. Сервитут қонунда кўрсатилишича, қуйидаги мақсадларда белгиланади: 1) ер участкасидан пиёда ва транспортда ўтиш. 2) ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш. 3) ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, мухандислик ва б. линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш. 4) ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш. 5) молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш. 6) ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва б. ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш. 7) ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш. (ФКнинг 173-м.да). (муал. – М.Усмонов)