Yangi hujjatlar

ЕР НАЗОРАТИ

ЕР НАЗОРАТИ – ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ер қонун ҳужжатлари нормаларидаги талабларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда ваколатланган идоралар ва шахслар ер муносабатлари субъектлари томонидан бажарилишини текшириш. Давлат ер н. – давлатнинг маҳаллий ҳокимият ва махсус ваколатли органларининг ер муносабати қатнашчиларининг ер участкаларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир фаолиятларини текшириш. Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан 1999 й.да давлат ер назорати 3258 субъектлар фаолияти юзасидан 47240 гектар майдонда олиб борилди. Ушбу назорат натижасида ер қонунчилиги талабларини бузган 3152 ҳуқуқбузар 46532 гектар майдонда аниқланди. Уларнинг 1713 таси судларда кўриб чиқиш учун топширилди. Назорат хулосасига биноан текшириш олиб борилган ер участкаларининг 98,5 фоизида турли хил ҳуқуқбузарликлар содир этилган. Суд органларида кўриб чиқилган 1471 ҳуқукбузарликдан 947 таси юридик жавобгарликка тортилган. Давлат ер назорати – давлатнинг махсус ваколатли органи (прокуратура) томонидан ер муносабатлари субъектлари (жумладан, давлат органлари ва мансабдор шахслар) фаолияти ер қонун ҳужжатларига мослигини текшириш (Прокуратура тўғрисидаги Қонуннинг 3-м.). (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига