Yangi hujjatlar

ЕР СОЛИҒИ

ЕР СОЛИҒИ – ер эгалари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ердан фойдаланганлик учун ундириладиган энг асосий ҳақ шаклларидан бири. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкалари уларга эгалик, мулк ёки фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлишидан қатъи назар, ер солиғи тўлайдилар, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув б-н таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан ер солиғи ернинг бонитет баҳосига қараб белгиланади, аммо қуйида санаб кўрсатилган ҳолатларда ер солиғи ставкаси оширилган миқдорда бўлади. Ер солиғининг ставкалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиб, қишлоқ хўжалик ерларининг сифати ер участкаси мулкдори, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг айби б-н ёмонлашган (бонитети пасайиб кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашувига қадар белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Шунингдек, ш.лар ва ш. посёлкаларининг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалик аҳамиятига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалик ерларига белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида ундирилади. Булардан ташқари, берилган ерлардан икки й. давомида фойдаланмаган жисмоний шахслардан ер солиғи уч баравар миқдорда ундирилади. Е.с. миқдори – ер участкалари учун белгиланган ва табақалашган ставкалар асоси–даги тўловлар. Ушбу ставкаларнинг миқдори ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ер кадастрида кўрсатилган ер участкаларининг жойлашган ери, ер сифати ва сув б-н таъминланганлик даражасига қараб белгиланади ва солиқ инспекциялари томонидан ундириб олинади. Қишлоқ хўжалик ерларининг сифати ердан фойдаланувилар томонидан, ёмонлаштирилган (бонитети пасайган) бўлса, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашгунга қадар белгиланган ставкаларда унидирилади (СКнинг 99-м.).  (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига