Yangi hujjatlar

ЕР ТУЗИШ

ЕР ТУЗИШ – ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга ва табиий ландшафтларни яхшилашга, ер тузишнинг ҳудудий ва ички хўжалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизими. Е.т.нинг асосий вазифаси халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларида ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этишдир. Унинг ёрдамида ерлардан фойдаланишнинг қулай шароитлари ташкил этилади, ҳудудий, тармоқ, индивидуал (ички хўжалик) хусусиятлари ҳисобга олинади. Ер тузишнинг негизида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш, ердан фойдаланиш ва эгалик қилишнинг табиий қишлоқ хўжалик минтақаларига бўлинишини ҳисобга олиш ва барча шаклдаги ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари, ер мулкдорлари мақомининг ҳамда ер участкалари сифати ва жойлашган жойи бўйича ҳар хил бўлган ерларда хўжалик юритишнинг бир хил ва тенг шароитларини таъминлаш масалалари ётади. Ер кодексининг 12-м.да ер тузиш ишларининг тўртта тури кўрсатилган: 1) истиқболга мўлжалланган; 2) лойиҳалаш олдидан; 3) хўжаликлараро; 4) ички хўжалик ер тузиши. Ер тузишнинг ушбу турлари бир-биридан ер участкаларининг жойлашган ҳудуди (мамлакат, вилоят, туман, ш., хўжалик ва ҳ.к.), ер тузиш ишларини амалга оширишга асос бўладиган юридик ҳужжат (давлат ҳокимияти қарори, юридик ёки жисмоний шахсларнинг талабномалари), амалга ошириш муддати (истиқболли, лойиҳа олди, лойиҳадан сўнг ва ҳ.к.), хўжалик юритувчи субъектларга қаратилганлиги (хўжаликлараро ёки ички хўжалик) ёки қаратилмаганлиги (истиқболли, лойиҳа олди) ва б. жиҳатлари б-н фарқ қилади. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига