Yangi hujjatlar

ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ

ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ – ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқига, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ердан фойдаланувчилар ихтиёрий воз кечганларида, берилган муддат тугаганда, юридик шахс тугатилганида, ерларни ижарага олиш шартномаси бекор қилинганида ёки бекор бўлганда, тупроқ унумдорлигини пасайтирганда, экологик талабларга риоя қилинмаганда ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда бекор қилинади. Бекор қилиш ер тузиш давлат хизмати ёки давлат назорати органларининг тақдимномасига биноан туман, ш., вилоят ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ амалга оширилади (ЕКнинг 36-м.). Ер ҳуқуқи субъектларини ер участкасига бўлган ҳуқуқидан воз кечишдан яққол далолат берувчи хатти-ҳаракатлар (чет элга жўнаб кетганда, белгиланган муддатдан кўпроқ фойдаланилганда) содир этилганда ер участкаси эгасиз мол-мулк сифатида олиб қўйилади. Ер участкасига бўлган ҳуқуқдан воз кечиш мазкур ердан фойдаланувчи мажбуриятларининг ер участкаси бошқа шахсга берилгунга қадар, бироқ воз кечилган пайтдан ёки эгасиз мол-мулк тариқасида давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан узоғи б-н бир й. мобайнида бекор қилинишига сабаб бўла олмайди. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига