ЕР УЧАСТКАСИГА ДОИМИЙ ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ – ЕКга асосан, ер майдонларидан доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга берилади. Ер майдонлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлок ва ўрмон хўжалиги юритиш учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа мақсадлар учун доимий эгалик қилишга берилади. (муал. – Ф.Маъмуров)