Yangi hujjatlar

ЕР ҲУҚУҚИ ПРИНЦИПЛАРИ

ЕР ҲУҚУҚИ ПРИНЦИПЛАРИкенг маънода ер бериш, ундан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишдаги кишиларнинг йўллантирувчи ҳаракат қоидалари, тор маънода ер қонунчилиги нормаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалий татбиқ қилишни таъминловчи ҳуқуқий қоида нормалари. Ўзбекистон ер ҳуқуқининг қуйидаги принциплари мавжуд: а) ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш; б) ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унумдорлигини ошириш; в) қишлоқ хўжалиги учун мўлжаланган ерларни (суғориладиган ерларни) алоҳида муҳофаза этиш ва қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш; г) ер ва б. табиий объектларга зарар етказилишининг олдини олиш; д) ерга бўлган ҳуқуқни хилма-хиллиги; е) ер муносабати иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилиги; ж) ҳақ тўлаш асосида ердан фойдаланиш; з) ерларнинг ҳолати ҳақида ахборотлардан эркин фойдаланиш; и) давлат мулк ҳуқуқи устуворлиги; к) ер ва унинг бойликларидан комплекс фойдаланиш; л) ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш; м) ер участкасини сақлаш ва сервитутларга амал қилиш. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига