Yangi hujjatlar

ЕР ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТАЪРИФИ –

ЕР ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТАЪРИФИ – ер қонунчилигини тартибга солиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш функцияларини кучайтириш мақсадидаги ҳуқуқий кўрсатгич нормаларини ёзиш йўллари. Улар: мажбурловчи (императив) – маълум бир жадал ҳаракатларни бажариш мажбуриятларини эълон қилувчи нормалар; тақиқловчи – маълум бир ҳаракатларни содир этишни ман қилувчи нормалар; ваколатловчи – ер муносабати қатнашчиларига у ёки бу ҳаракатлар ҳуқуқини берувчи нормалар; ҳуқуқни тикловчи – ер муносабати иштирокчиларининг ҳуқуқини тиклашга қаратилган нормалар; муҳофазаловчи – ерга оид ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчи субъектларга етказилган зарарни қоплашга ва б. ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган нормалардан иборат. Ер ҳуқуқининг мустақил и-ти ҳамда ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндиси сифатида, ердан фойдаланувчиларнинг субъектив ҳуқуқ ваколатини амалга ошириш механизмини, уларни амалиётда қўллаш жараёнини ўзида мужассамлаштирувчи ҳуқуқий муносабат сифатида тушуниш мумкин. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига