ЁТ АРАЛАШГАН ҚАРИНДОШЛАР – ака-ука ва опа-сингилларнинг отаси бир ёки онаси бошқа бўлса, она бир ота бошқа бўлса, ёт аралашган қариндош ҳисобланади. Ёт аралашган қариндошликда ака-ука ва опа-сингиллар ўгай ҳисобланади. Ёт аралашган қариндошлик худди ёт аралашмаган қариндошликдаги каби ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. (муал. – Ш.Юлдошева)