ЖАВОБГАРНИ ҚИДИРИШ – фуқаролик суд ишларини юритишда айрим туркумдаги ишларни судда кўрилишида жавобгар қидирилиши шарт. Жумладан, алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек, боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгарнинг (қарздорнинг) амалдаги яшаш жойи номаълум бўлса, у қидирилиши шарт. Бундай ҳолларда суд ички ишлар органлари жавобгарни (қарздорни) қидириши тўғрисида ажрим чиқаради (ФПК 140-м.). (муал. – Д.Хабибуллаев)