Yangi hujjatlar

ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР

ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР содир этилган жиноят ёки айбдор шахсни тавсифловчи ҳолатлар ва жиҳатларни эътиборга олган ҳолда шундай ҳолатлар бўлмагандагига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш. Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахсини ва жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олади. ЖКнинг 55-м.га кўра қуйидагилар жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади: а) айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш; б) етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш; в) оғир шахсий, оилавий шароитлар оқибатида ёки бошқа мушкул аҳволда жиноят содир этиш; г) мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли жиноят содир этиш; д) жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиши ҳолатида жиноят содир этиш; е) зарурий мудофаанинг ёки охирги заруратининг асосий чегарасидан четга чиқиб жиноят содир этиш, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлашда, касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган асосли таваккалчиликда зарар етказиш; ж) вояга етмаган шахснинг жиноят содир этиши; з) ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши; и) жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқ–атвори таъсири остида жиноят содир этиш. Суд жазо тайинлашда юқорида келтирилган ҳолатлардан бошқа ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин. Мас., суд айбдорнинг маълум бир ишни олиб бориш учун айбдорнинг етарлича тажриба ва тайёргарлиги бўлмаганлигини, оилавий аҳволини, касаллиги ва ногиронлигини ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин. (муал. – У.Холиқулов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига