ЖАМОА ПУДРАТИ – қишлоқ хўжалигида ширкатларда меҳнатни ташкил этишнинг ҳуқуқий шакли. Жамоа пудратининг оила пудрати, бригада пудрати каби кўринишлари мавжуд. Бунда оила ёки бригадага қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириши учун муайян ер майдонлари ажратиб берилади ва улар ички хўжалик ҳисоби асосида фаолият юритади. Жамоа пудрати ички хўжалик шартномаси асосида расмийлаштирилади. Ушбу шартнома ҳам фуқаролик ҳуқуқий, ҳам меҳнат ҳуқуқий характерга эга. (муал. – С.Бобоқулов)