Yangi hujjatlar

ЖАМОАТ МОНИТОРИНГИ

ЖАМОАТ МОНИТОРИНГИ – жамоатчилик томонидан жойларда атроф–муҳит ҳолатини мониторинг қилиш учун қўлланиладиган тизим. Бундай тизимлар оддий (лакмус қоғозига ўхшаб) ёки мураккаб, намуналар олиш ва таҳлил ўтказиш соҳасидаги маҳаллий мутахассисларни базавий тайёрлашни талаб қиладиган технологияларга асосланиши мумкин. Ушбу ҳар бир ҳолда мониторинг тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда жамоатчилик вакилларининг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Жамоат ташкилотлари томонидан олиб борилган текшириш натижалари тавсия аҳамиятига эга бўлиб, давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилиши мумкин. Жойнинг ўзида овуллар, қишлоқлар, посёлкалар, туманлар, ш.лар ва вилоятларнинг чегараларини белгилаш. (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига