Yangi hujjatlar

ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ

ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ – жамиятда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, юридик, маънавий ва б. омиллар таъсирида вужудга келган тартибни ҳар қандай тажовузлардан, унга зарар етказиш йўлидаги уринишлардан ҳимоя қилиш чоралари. Бундай чоралар жуда хилма хил, туб иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари фаолиятини оширишдан тортиб аҳлоқий–тарбиявий ишларни кучайтиришгача бўлган чораларни ўз ичига олади. Жамоат тартибини сақлаш – ҳам ҳуқуқий буйруқномалар, ҳам аҳлоқ нормалари таъсирида шаклланган ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилишни назарда тутади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига