Yangi hujjatlar

ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ОШКОРАЛАШТИРИШ

ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ОШКОРАЛАШТИРИШ – жиноий фаолият натижасида олинган мулкни ўтказиш; айлантириш; алмаштириш; мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш. Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларда тарқалган халқаро тусдаги жиноят. Ушбу жиноятнинг объектив томонини жиноий йўл б-н топилган пулларни мамлакат чегарасидан ташқарга олиб чиқиш ва турли давлатларда тижорат банкларининг ҳисобварақларига жойлаштиришни ташкил этади. Бунда ушбу маблағларга расмий йўл б-н корхоналар, банклар ва б. юридик шахслар сотиб олинади ёки ташкил этилади, хорижий валюта сотиб олинади, ташқи иқтисодий битимлар тузилади. Ж.д.о.нинг иштирокчилари кўпинча омонатларнинг банкда сир сақланиши принципидан фойланадиган банк ходимлари бўлади. Ж.д.о. жиноий йўл б-н топилган ноқонуний маблағларни қидириб топиш, олиш ва мусодара қилиш тўғрисида Страсбург Конвенцияси томонидан оғир халқаро жиноятларга киритилган. 1990 й.да ушбу Конвенция иштирокчилари бўлган давлатлар бундай маблағларни «ҳалоллашни» ўз ҳудудларида жиноят деб эълон қилиш, ноқонуний маблағларни қидириб топиш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш тартиби тўғрисида жиноятга доир бошқа қонунларни қабул қилиш, банк ходимлари томонидан ўз мижозларининг омонатлари ҳақидаги маълумотларни ошкор этиш ёки улардан ноинсофларча фойдаланишга қўйиладиган барча чекловларни олиб ташлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ушбу жиноятларни ўз вақтида очишга имкон берувчи банк операцияларини текширишлари учун рухсат бериш мажбуриятларини олдилар. Банк ходимларига ваколатли органларга шуб­ҳали пул омонатлари ва уларнинг кўчиши тўғрисида хабар бериш мажбурияти юклатилади. (муал. – Б.Ахроров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига