Yangi hujjatlar

ЖИНОИЙ УЮШМА

ЖИНОИЙ УЮШМА – икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши тушунилади. Уюшган гуруҳ – оддий ва мураккаб иштирокчиликка нисбатан хавфлироқ иштирокчилик шаклидир. Ж.у. олдиндан тил бириктириш б-н бирга яна жиноят иштирокчиларининг уюшганлиги ва улар ўртасидаги субъектив боғланишнинг барқарорлиги даражаси каби белгилар б-н ажралиб туради. Мазкур талаб Ж.у.нинг ҳуқуқий баҳоланишига ҳам тўлиқ тарзда тегишлидир. ЖК 30-м. 3–қ.да мустаҳкамланган қоида б-н боғлиқ бўлиб, унда қайд этиладики, «уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этган ёки унга раҳбарлик қилган шахслар шу гуруҳ ёки уюшма содир этган жиноятлар учун, башарти, бу жиноятлар уларнинг жиноий нияти б-н қамраб олинган бўлса, жавобгарликка тортиладилар». ЖК 242-м. Ж.у. ёки унинг бўлинмаларини тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва таъминлаш учун жиддий жазо чораларини назарда тутади. (муал. – С.Ниёзова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига