Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ИШИНИ ТУГАТИШ

ЖИНОЯТ ИШИНИ ТУГАТИШ – суриштирув, дастлабки тергов олиб борилаётган ёки судда кўрилаётган ишнинг ҳукм чиқарилмай тутатилиши. Жиноят юз бермаган; қилмишда жиноят таркиби бўлмаган; жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтган; амнистия эълон қилиниб, унда мазкур турдаги жиноят учун жазо берилмаслиги кўрсатилган; айбланувчи, судланувчи вафот этган; қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган; шахс вазият ўзгариши б-н ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган; у қилмишига чин кўнгилдан пушаймон қилган ва б. ҳолларда жиноят иши тугатилади. Бу ҳолатларнинг биронтаси аввалдан маълум бўлса жиноят иши қўзғатилмайди. Ж. и. т. ҳақида терговчи – қарор, суд – ажрим чиқаради. Манфаатдор шахс ёки ташкилот бундай қарор (ажрим) устидан 5 кун ичида прокурорга (юқори судга) шикоят қилиши мумкин (ЖПК, 373–374. 401-м.). (муал. – Г.Тўлаганова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига