ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ ВАҚТ БЎЙИЧА АМАЛ ҚИЛИШИ – қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги у содир этилган вақтда амалда бўлган қонун б-н белгиланади. ЖК м.да кўзда тутилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир қилиш пайти жиноят тамомланган вақт деб ҳисобланади. Агарда ЖК м.да жиноий оқибат юз бериши назарда тутилган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади. Ж.к.в.б.а.қ. тартиби жиноят тоифасини аниқлашда қайси қонун асосида иш олиб бориш кераклигини белгилайди. Бунда ватанимиз жиноий қонунчилиги қоидаларига хос бўлган изчиллик, тартиб б-н иш кўриш ва ниҳоят ЖКнинг вақт бўйича таъсир чегаралари ўз ифодасини топади. Жиноят қонунини тўғри қўллаш қуйидаги шарт-шароитлар йиғиндисига албатта мос келиши керак: қонуннинг таъсир қилиш даврини аниқ белгилаш ва содир этилган жиноятнинг вақтини аниқлаш зарур. Янги қонун кучга кирмасдан туриб жиноят тугаган ҳолларда эски қонунни қўллаш керак. Агар жиноят янги қонун кучга кириш вақтида содир этилган бўлса, жиноят давомлими, қанча давом этишидан қатъи назар, янги қонун қўлланади (ЖК 13-м.). (муал. – М.Усмоналиев)