ЖИНОЯТ ПРЕДМЕТИ – жиноят қонуни б-н қўриқланадиган объектнинг ижтимоий хавфли ҳаракат тўғридан-тўғри таъсир қиладиган элементи. Ж.п. – моддий дунё неъмати бўлиб, жиноятчи жиноят содир этилаётганда бевосита унга таъсир этади, шунингдек, у туфайли жиноятни содир этади. Агар Ж.п. шахс бўлса, жиноят–ҳуқуқида у жабрланувчи ҳисобланади. Жабрланувчи инсон сифатида Ж.п.дан фарқланади, бунинг сабаби у жиноят объекти бўлиши учун унинг фаолияти сабаб бўлади. Мас., ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш. Ж.п. жиноят объектининг факультатив белгисидир, чунки у ижтимоий муносабатларнинг моддий ифодаси бўлганлиги сабабли айрим жиноят таркибларида, мас., ЖК 139–, 140-м.да у мавжуд эмас. (муал. – М.Усмоналиев)