ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШГА СУИҚАСД ҚИЛИШ – ЖКнинг 25-м.га кўра, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаганлиги. Қасддан содир этиладиган жиноят объектив томонининг таркибий қисми ҳисобланган тугалланмаган ёки айбдор истаган натижага олиб келмаган ҳаракат (ҳаракатсизлик). Ж.с.э.с.қ. жиноят содир этишга бевосита йўналтирилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг охирига етказилмай қолиши, жиноят тугалланмай қолишига олиб келган ва жиноят содир этишга қасд қилган шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (ЖК 25-м.). (муал. – Э.Турғунбоев)