Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ – ҳуқуқ соҳаси; қонунчилик соҳаси; ўқув фани. Ж.ҳ. ҳуқуқнинг мустақил соҳаси сифатида ўз предмети ва вазифалари б-н бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилади. Ж.ҳ. қонунчилик соҳаси сифатида чиқарган қонун ва нормалар йиғиндисидан иборат жиноий жавобгарлик асослари ва принциплари, айрим қилмишларнинг жиноийлиги ва жазога лойиқлиги, жиноий жавобгарликка тортиш ва жиноий жазони ўташдан озод қилиш асослари, бошқа таъсир чораларини қўллашни белгилайди. Ж.ҳ. фан соҳаси сифатида жиноят қонунлари ва фан соҳаларининг ривожланиш тарихи; жиноят ҳуқуқига оид нормаларни қўллаш самарадорлиги; хорижий давлатларнинг жиноят ҳуқуқи ва қонунлари; халқаро жиноят ҳуқуқи нормалари; жиноят қонунларини қўллашнинг назарий муаммолари, жиноят ҳуқуқи социологияси; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларига хавф туғдирувчи хулқ-атворнинг турли шакллари ва ш.к. муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шу кабиларни ўрганишга қаратилган ҳуқуқий қарашлар, тасаввурлар ва ғоялар йиғиндисидан иборат. (муал. – Э.Турғунбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига