Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ

ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ – жиноятга дахлдорлик шаклларидан бири; жиноят содир этиш б-н боғлиқ, аммо унда иштирокчилик ҳисобланмаган фаолият. Ж.я.нинг объектив томони жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноий йўл б-н топилган нарсаларни яширишда ифодаланади. Ушбу ҳаракатларни шахс жиноят содир этиб бўлинганидан кейин содир этади ва шу боис Ж.я. уни содир этиш туфайли юз берган жиноий натижа б-н сабабий боғлиқ эмас. ЖК 241-м. аввалдан ваъда бермаган ҳолда оғир ва ўта оғир Ж.я. учун жиноий жавобгарлик белгилайди. Шахс унинг оила аъзоси ёки яқин қариндоши аввалдан ваъда бермаган ҳолда Ж.я. учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. (муал. – Э.Турғунбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига