ЖИНОЯТНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ – айбдор шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг оқибатларига бўлган руҳий муносабати (ЖК 20-24-м.). Жиноят содир этган шахснинг қасди ёки эҳтиётсизлиги исботланиши зарур. Айбсизлик жиноят таркибини истисно этади, унинг аниқланганлиги конкрет қилмишнинг тўғри квалификациясини ва айбдорнинг қонуний, асосланган ва адолатли жавобгарлигини таъминлайди. Ж.с.т.га айбдорнинг ўз қилмиши оқибатларига руҳий муносабати ҳам киради. (муал. – Э.Турғунбоев)