Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ – жиноят қонуни нормаларининг бузилишига имкон бермайдиган ёки бундай хатти-ҳаракатларни зарарсизлантирадиган объектив ва субъектив шароитларни яратиш борасидаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган фаолият. Ж.о.о.р.нинг мақсади жиноятчиликнинг пасайишига эришиш, жиноятчилик коэффициентини ижобий томонга ўзгартириш, ўсишини тўхтатишдан иборат. Жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги умумижтимоий дастурларда жиноятчиликнинг аҳволига билвосита таъсир кўрсатадиган тадбирларни амалга ошириш; фуқароларнинг қонунга итоаткор бўлишига эришиш; назорат ишларини кучайтириш; салбий ижтимоий ҳодисаларнинг олдини олишга аҳолини сафарбар қилиш; хавфли ва ўта хавфли хатти-ҳаракатлар ва кенг тарқалган муайян турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар жамланади. (муал. – К.Пайзуллаев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига