Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ СУБЪЕКТИВ САБАБЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ СУБЪЕКТИВ САБАБЛАРИ – одамлар ва уларнинг турли гуруҳлари фаолияти б-н боғлиқ сабаблар. Мазкур сабаблар жамиятда содир бўладиган турли ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларнинг оқимини тезлаштирадиган ёки секинлатадиган омилдир. Ж.с.с. шахснинг маънавий, руҳий, биофизиологик, туғма ва ижтимоий хусусиятлари тарзида жиноятчиликнинг объектив сабаблари б-н бир қаторда ўрганилади. (муал. – К.Пайзуллаев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига