Yangi hujjatlar

ЖИНС ЦЕНЗИ

ЖИНС ЦЕНЗИ – жинсига кўра шахсларга имтиёзлар бериш ва ҳуқуқларини чеклаш. Умуман, ижобий мақсадларда ва меъёрида бўлмоғи лозим. Мас., сайлов ҳуқуқини (актив ёки пассив) қонун йўли б-н чеклаш, аёлларга сайлов ҳуқуқини бермаслик XX аср бошларигача бутун дунёда амалда бўлган. Янги Зеландияда 1893 й.да, Финляндияда 1906 й.да, Буюк Британия ва Россияда 1918 й.да, АҚШда 1920 й.да, Францияда 1944 й.да, Японияда 1945 й.да, Швейцарияда 1971 й.да, Лихтенштейнда 1976 й.да бекор қилинган. Ҳозирги кунда айрим давлатлардагина, (мас., Қувайтда) сақланган. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига