Yangi hujjatlar

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН КЕЛАДИГАН ДАРОМАД

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН КЕЛАДИГАН ДАРОМАДтоварлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, якка тартибда амалга оширилаётган бошқа фаолиятдан келадиган барча тушумлар. Ушбу даромад уни топиш б-н боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чегириб ташланган ҳолда ҳисобланади. Солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига