Yangi hujjatlar

ЗЎРЛИК

ЗЎРЛИК – бирор кишининг иккинчи бир кишига нисбатан зўрлик қилиши, зўравонлик, жисмоний куч ишлатиш йўли б–н хўрлаши, жабр–зулм қилиши. З. инсоннинг дахлсизлигини бузиш, жисмоний ва маънавий азиятлаш шаклида ҳам бўлади.

З. жиноят содир этиш усулларидан бири. Жиноятларнинг катта қисми – қасддан одам ўлдириш, қасддан соғлиққа шикаст етказиш, қийнаш, номусга тегиш, талончилик, босқинчилик ва безорилик З. ишлатиш йўли б–н содир этилади. Жумладан, З. ишлатиб содир этиладиган жиноятлар ижтимоий хавфлилиги ва оқибатларнинг оғирлиги даражасига кўра бошқа жиноий қилмишларга нисбатан кўра оғирроқ ҳисобланади. Бундай жиноятларни содир этувчи шахслар турмуш ва дам олиш микромуҳитида ҳам З. ишлатади. Бундай жиноий қилмишлар умуминсоний ахлоқ нуқтаи назаридан жиддий қораланади. Бу жиноятлар айбдорнинг З. Қилиши, унинг ахлоққа зид шафқатсизлигидан далолат беради.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига