ИЖОД ЭРКИНЛИГИ – инсоннинг асосий ижтимоий–маданий ҳуқуқларидан бири, фикрлаш, тафаккур эркинлигини ифодалаш, намоён этиш турларидан бири. Конст.ларда мустаҳкамлана бошланганига унчалик кўп бўлгани йўқ. И.э.нинг адабий, бадиий, илмий, техник ва бошқа турларини, шунингдек, ўқитиш эркинлигини қамраб олади. ЎзР Конст.нинг 42–м.да фуқароларнинг И.э. ҳуқуқи кафолатланган.