Yangi hujjatlar

ИЖОДИЙ ТАЪТИЛ

ИЖОДИЙ ТАЪТИЛ – корхона ва ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг тури. И.т. ижодий фаолиятни давом эттириш ва муайян ижодий фаолиятни охирига етказиш мақсадида берилади (МК нинг 149–м.). МКнинг 258–м.га кўра, ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш б–н бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга номзодлик ёки докторлик диссертацияларини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув–услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш хақи ва лавозими сақланган холда ижодий таътиллар берилади. ЎзР Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 мартдаги «ЎзР МКни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» ги 133–сонли Қарорида “Ижодий таътилар бериш тартиби” назарда тутилган (7–илова). Унга кўра: фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, дарслик ёки ўқув қўланмалари ёзиш учун уч ойгача, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун олти ойгача муддатга Илмий кенгаш қарори асосида ташкилот раҳбари буйруғи б-н И.т. берилиши мумкин. Бундай таътилдан фойдаланиш ва бу хақда ҳисобот бериш тартиби қонун ҳужжатларида назарда тутилган.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига