ИЖРО ҲОКИМИЯТИ – ҳокимиятлар бўлиниши назариясига мувофиқ давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи. И.ҳ. давлатни бошқариш юзасидан ваколатлар мажмуидан иборат бўлиб, у қонун ости тартибга солишни амалга ошириш юзасидан ваколатларни, ташқи –сиёсий вакиллик ваколатини, турли маъмурий назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан ваколатларни, ҳамда юқорида қайд этилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимидир. Ҳозирги замон давлатлари Конст.ларида расман И.ҳ. давлат раҳбарига ёки ҳукуматга тегишли эканлиги мустаҳкамланади. Аслида эса, И.ҳ. тўлалигича ҳукуматга, дуалистик монархияларда – монарх ва ҳукуматга, аралаш республикаларда . Минтақалар ва маҳаллий жойларда И.ҳ. ҳокимлар ва унинг аппарати томонидан амалга оширилади.