ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР – миллий иқтисод, унинг тармоқлари ёки соҳаларига зиён етказадиган ёки зиён етказиши мумкин бўлган ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)дир. Бундай жиноятлар содир этиш б–н давлатга, жамоатга, жамоат бирлашмаларига ёки айрим фуқароларга моддий зиён етказилади, жамиятнинг иқтисодий негизларига тажовуз қилинади. Бу каби жиноятлар ўз хусусиятларига кўра, иқтисоднинг узвий ривожланишига тўсқинлик қилади, ЖКнинг 3–бўлимида бу ҳақда умумий қоидалар баён этилган.
К. жиноятчиликни одамларнинг жиноят қонуни талабларига зид бўлган ижтимоий хавфли хулқида намоён бўлувчи ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганади. К. жиноятчилик тўғрисидаги маълумотларни тўлалигича, шунингдек, жиноятларнинг алоҳида турлари ва гуруҳлари, алоҳида криминал муаммолар (Мас., вояга етмаганлар жиноятчилиги, рецидив жиноятчилик, гуруҳий жиноятчилик) бўйича ўрганади. К.нинг предметини, шунингдек, жиноятчиликнинг мавжуд бўлиши ва аниқ бир жиноятларнинг содир қилинишига таъсир кўрсатувчи жиноятчиликнинг сабаблари, яъни ижтимоий таъсирлар, ҳодисалар ва жараёнлар ташкил қилади. К. жиноятчининг шахсини, яъни турли хил жиноятлар содир қилган ва у ёки бу хилда уларнинг хулқига таъсир кўрсатувчи шахсни тавсифловчи ижтимоий муҳим хусусиятларини, томонларини, сифатларини, алоқаларини ўрганади. К.да муҳим ўринни ҳозирги замон демократик жамиятида жиноятчилик б–н курашишнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил қилувчи – жиноятларнинг олдини олиш муаммоси эгаллайди.