ИЛМИЙ НАТИЖА – олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида фан ва техниканинг муайян сохасида, ишлаб чиқаришда, ижтимоий хаётда қўлга киритилган илмий янгилик, интелектуал маҳсулот. Илмий натижаларнинг қўлга киритилиши илмий тадқиқот муаллифи бўлган шахслар, шу жумладан корхоналарнинг ходимлари бўлган шахслар учун мулкий ва шахсий ҳуқуқлар юзага келишига, имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлишига сабаб бўлади.