Yangi hujjatlar

ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ

 

ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ – тегишли асослар мавжуд бўлганда фуқароларни одатдагидан қулайроқ шартларда (белгиланганидан олдинроқ ёки камроқ меҳнат стажи талаб этилгани холда ва ва х.к.з.) пенсия б–н таъминлашга оид қонунчилик тизими. Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлаш асослари ЎзРнинг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 9–м.да ҳамда ушбу м. нормаларини рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250–сонли қарори б–н тасдиқланган “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар, кўрсаткичлари”нинг 1–сонли, 2–сонли ва 3–сонли Рўйхатларида белгилаб қўйилган. 1–сонли рўйхатда кўзда тутилган ишларда белгиланган муддат ишлаган (талаб этиладиган меҳнат стажига эга бўлган) ходимлар ёшидан қатъий назар пенсияга чиқишга хақли бўладилар. 2–сонли рўйхатда кўрсатилган вазифаларда ишлаганлар белгиланганидан 10 йил аввал (эркаклар–50 ёшдан, аёллар–45 ёшдан) пенсияга чиқишга хақли бўладилар. 3–сонли рўйхатдаги вазифаларда ишлаган шахслар эса 5 йил аввал (эркаклар–55 ёшдан, аёллар–50 ёшдан) пенсияга чиқишлари мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига