Yangi hujjatlar

ИНДИВИДУАЛ ТАЪЛИМ

ИНДИВИДУАЛ ТАЪЛИМ – корхона ва ташкилотларда ходимларни янги касбга ўргатиш, малакасини ўзгартириш ёки малакасини ошириш шаклларидан бири. Янги касбни ўрганаётган шахсни юқори малакали ва катта тажрибага эга бўлган ходимларга бириктириб қўйиш, ишлаб чиқариш бригадаси таркибига киритиб қўйиш орқали амалга оширилади. Замонавий таълим технологиялари ва таълимнинг янги шакл ҳамда усуллари яратилиши оқибатида индивидуал таълим дастурлари асосида янги касбга тайёрлаш, малакасини ошириш тобора ривожланиб бормоқда. Индивидуал касбий таълим олаётган ёки индивидуал таълим дастурига кўра касб ўрганаётган ходимлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига