ЙЎЛ – транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланиладиган ер минтақаси ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл ўз ичига автомобиль йўлларини (умумий фойдаланишдаги ва идоравий автомобиль йўлларини), шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўчалари ва йўлкаларини, шунингдек шаҳар электр транспорти йўлларини олади. Йўлларни сақлаш ва таъмирлаш йўлларни бошқарувчи органлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигининг белгиланган стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ равишда амалга оширилади. Йўлларни бошқарувчи органлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида, йўл шароитларига кўра содир бўлган йўл–транспорт ҳодисалари туфайли етказилган зарар мазкур органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланмоғи керак.