ЙЎЛКИРА – йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун тарафлар келишуви б–н белгиланган миқдорда тўланадиган ҳақ. Умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун олинадиган ҳақ транспорт уставлари ва кодексларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган тарифлар асосида жорий этилади.