ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ШАРТНОМАСИ – фуқаролик–ҳуқуқий шартнома бўлиб, унга кўра ташувчи йўловчини белгиланган манзилга элтиб қўйиш, йўловчи юк топширган тақдирда юкни ҳам белгиланган манзилга етказиш ва юкни олишга ваколатли бўлган шахсга бериш мажбуриятини олади; ўз навбатида, йўловчи йўл ҳақини, юк топширган тақдирда эса юк ташиш ҳақини ҳам тўлаш мажбуриятини олади. Йўловчи ташиш шартномасини тузиш чипта б–н, йўловчининг юк топшириши эса – юк квитанцияси б–н тасдиқланади. Чипта ва юк квитанциясининг шакли транспорт низомлари ва кодексларида назарда тутилган тартибда белгиланади.