Yangi hujjatlar

ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШИШ

ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШИШ – ишлаб чиқариш технологиясида, корхона ихтисосида юз берган ўзгаришлар туфайли малакали меҳнат ходимларининг янги касбларни эгаллаши. Соғлиги кўтармаслиги туфайли аввалги ишини бажара олмаётган шахслар х.ам янги ихтисос оладилар. Янги ихтисосни эгаллашга зарур бўлган ходимларни ўз вақтида белгилаш, бошқа корхоналарнинг тегишли ихтисосдаги ходимларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларни қисқа муддатда уқувини ташкил этиш – хўжалик ва касаба уюшмаларининг муҳим вазифасидир. Кадрларни кайта ихтисослаш бўйича тадбирлар ишлаб чикаришни ривожлантириш ва янги техникани жорий қилиш режа асосида тузилиши керак. Бундан мақсад – ишлаб чиқаришни малакали ходимлар билан ўз вақтида таъминлашдан иборат. Ўқиш муддати бевосита корхонанинг ўзида тайёрланадиган ходимларнинг касб рўйхатига мувофиқ ҳамда ўқишга олинганларнинг касби бўйича ҳакиқий билим даражаси ва ишлаб чиқариш малакасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Уларнинг моддий таъминоти улар ўқишни тамомлаганларидан кейин яиги ихтисосни ўзлари ишлайдиган корхонада ёхуд ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда эгаллашларига боғлиқ.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига