ҚАРЗНИ УЧИНЧИ ШАХСГА ЎТКАЗИШ – қонунда кўрсатилган ҳолларда қарздор шахснинг хизмат кўрсатиш, иш бажариш, пул ўтказиш мажбуриятидан келиб чиқадиган ўз қарзини кредиторнинг розилиги билан учинчи шахсга ўтказилиши тушунилади. Бунда янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга хақли.